empty
 
 

Пипсовка ва скальпинг нимадан иборат? Савдо қилишнинг бу тури трейдерлар бозордаги кун мобайнида бўладиган нарх тебранишларидан фойда ундириш учун қўлланилади. Бундай битимлар, одатда, кўпи билан икки дақиқа очиқ қолдирилади. Якка тартибда бундай битим катта даромад келтирмайди албатта, бироқ бу ерда бош тамойил бундай битимларнинг катта миқдорда бўлишидадир.

Бундай трейдерлар (пипсовчи ва скальперлар) амалга оширадаган битимлар сони бир кунда 200 тага етади. Барча битимларни мутлақо даромад келтирадиган деб ҳисоблаш керак эмас. Асосийси кун охирига келиб битимлардан якуний натижа ижобий бўлишидир. Бундай натижага эришиш учун агар нарх қарама-қаши йўналишда ҳаракат қилса ундан келадиган зарарни камайтириш учун stop-loss даражасини битимнинг очилиш нархига иложи борича яқин қилиб қўйиш керак.

Ҳаммага маълумки, Форекс - бу ликвидлиги энг юқори бўлган бозордир. Кун давомида бу ерда нарх циклга амал қилган ҳолда маълум даврларда пастга тушади ва ктарилиб туради. Агар, умуман нарх кун бўйи тахминан 60 пункт ўтса, бу ҳолда кунлик максимум ва минимум орасидаги фарқ анча юқори бўлади. Фойдани ошириш имконияти масалан, соатларнинг ўзгаришида (максимум ва минимумларида) савдо қилишда яна кўпроқ ортади. Бу трейдерлар орасида савдо қилишнинг пипсовка ва скальпинг каби турларининг оммабоп бўлишининг сабаби бўлиб ҳисобланади. Форекс бозорига яқиндагина келганлар бундай усул билан жуда катта миқдорда пул ишлаб олиш мумкин, реинвестиция имкониятларини билган ҳолда эса бошида нореал суммалар пайдо бўлиши ҳам мумкин. Лекин ҳаммаси ҳам ҳаёлдагидек яхши бўлавермайди, ҳолбуки Интернетда пипсовка ва скальпинг туфайли бир орда трейдерлар ўз депозитларини бир неча марта орттирганлари тўғрисида ҳикоялар жуда кўп. Бундай савдо стратегиясидан фойдаланиш муваффақият келтирмайди. Бунинг сабаби нимада эканлигини билиб оламиз.

Биринчиси: стоп-лосснинг ҳаддан ортиқ яқин даражасини ўрнатиб, ҳатто нархнинг кеинги ҳаракатини олдиндан билиш мумкин бўлса ҳам нарх жуда оз миқдорда ўзгарганда ҳам, лекин буқалар ва айиқларнинг бозордаги тескари кучига нотўғри баҳо бериб ҳам зарар кўриш эҳтимоли ошиб боради. Қисқа вақт оралиғида (бир икки соатда) йўналишни аниқлашда хатога йўл қўйиш бир кунлик ҳаракат йўналишни аниқлашга қараганда анча осон.

Зарарни мустаҳкамлаб қўювчи ордернинг очилмаслиги учун осони уни ўрнатмаслик ҳисобланади, бироқ трейдер хоҳламайдиган ҳаракатда зарар яна кўпроқ ортиши мумкин ва шунда яқин соат ёки ундан кам вақт ичида қайтиш бўлмаслиги кўринади. Савдо ҳисоб-варағидаги маблағларнинг катта қисмини гаровга қолдириб ва ордернинг стоп-лоссидан фойдаланмаслик ҳисоб-варағини margin callгача етказиши мумкин, бу эса ҳисоб-варағидаги барча маблағни йўқотишдир.

Иккинчиси: бу ҳақиқий пуллар билан иш кўрадиган кўпчилик трейдерларда пайдо бўладиган хавотирлик ва таъсирчанликдир. Кўпинча савдо қилишнинг бундай тури биринчи навбатда ўқув ҳисоб-варағида тестдан ўтказилади, чунки ундаги пуллар ҳақиқий эмас ва уларни бой бериш қўрқиши бўлмайди. Бундан келиб чиқадики, ҳақиқий ҳисоб-варағида савдо қилишда трейдер учун салбий бўлган ҳаракатда ҳар бир пипс билан ҳавотирлик ва таъсирчанлик ортиб боради. Пипсовка ва скальпинг трейдернинг савдо терминали олдида узлуксиз ҳозир бўлишини талаб этади, бу эса ҳар дақиқалик асаб бузилиши бўлиб, у онгсиз ҳаракатларга олиб келади.

Мақолалар рўйхатига қайтиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини очиш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳисоб-варағини тўлдириш
Ҳозир телефон орқали гаплаша олмайсизми?
Саволингизни беринг чатда.
Обратный звонок